s
USD: Rub: Eur:
2023-06-21 735

ХОРАЗМДА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУДГА ДОИР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини ўрганиш ва ечим топиш мақсадида Хоразм вилоят суди раиси Баҳодир Полванов ва вилоят маъмурий суди раиси Жамила Султановаларнинг навбатдаги сайёр қабул Урганч туманида ўтказилди.

Қабулда дастлаб, аҳолининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларга тааллуқлилиги бўйича ажратилди, кейин эса ҳар бир фуқаро алоҳида тартибда вилоят суди раиси, раис ўринбосарлари ва судьялар томонидан қабул қилинди.

Мурожаатчиларнинг муаммоли масалалари ўрганилиб, фуқароларга судга даъво аризасини бериш, суд қарорларига нисбатан шикоят келтириш ҳамда муаммоси юзасидан айнан қайси органга мурожаат этиши лозимлиги бўйича тушунтиришлар берилди.

Қабулда мурожаатларнинг асосий қисми кредит, ер, никоҳ, уй-жой, суд қарорининг ижроси ва бошқа турли масалалар бўйича бўлди.

Шунингдек, содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазосини ўтаётган бир гуруҳ фуқаролар сайёр қабулда қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён белгиланган қонун-қоидага амал қилишини билдириб, жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради. Мурожаат юзасидан жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди томонидан очиқ суд мажлиси ташкил этилиб, унда ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, маҳкумлар тайинланган жазосидан муддатидан олдин шартли озод этилди.

 

Мавзуга оид