s
тижорат банклари томонидан таъсисчилари таркибида аёллар улуши 50 фоиз ва ундан юқорини ташкил қилган ва (ёки) раҳбари аёл киши бўлган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг камида 10 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 10 фоиз пункт юқори ставкагача БҲМнинг 25 минг бараваригача миқдорда кредит ажратиш;
“Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси” АЖ томонидан тижорат банклари кредитларининг 70 фоизигача бўлган қисмига кафолат (кафиллик) тақдим этиш.
✅ Дастур доирасида:
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур Фармонда назарда тутилган маблағларни Компанияга йўналтириш учун “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга Марказий банкнинг асосий ставкасида 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратади;
Компания кредитларни молиялаштириш учун маблағларни тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз пункт юқори ставкагача 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилдан ошмаган муддатга жойлаштиради.Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti U.Babayev