s
USD: Rub: Eur:
2024-03-05 147

Иш берувчи ходимга ўз ҳисобидан таътил олишига рухсат бермасликка ҳақлими?

 Ходим ўз ҳисобидан таътил олишга ҳақли. Лекин бунинг тартиби меҳнат қонунчилига белгиланган.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 241-моддасига асосан ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календар йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.

Шунга кўра ходим ўз ҳисобидан таътил олиши мумкин.

Бироқ бу таътилни олиши учун у иш берувчи билан келишиши шарт. Агар келишувга эришилмаса, ходим бу таътилни ололмайди.

Лекин ходим МК 242-моддасида кўрсатилган шахслар тоифасига кирса, бу ҳуқуқдан иш берувчининг розилигисиз ҳам фойдаланишга ҳақли (буни қуйидаги ҳавола орқали (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6257542) кўришингиз мумкин).

 Юрист сифатидаги жавобимиз шундай, лекин бир мусулмон ўлароқ, ходимингизнинг ҳажга боришига қаршилик қилмай унга рухсат беришни тавсия қиламиз. Зеро, бу билан ўша ходимга ўзининг фарзини бажаришга кўмаклашган бўласиз.

Унинг дарсларини эса, ички ёки ташқи ўриндошлик асосида ёҳуд бир неча касбда ишлаш асосида бошқа ходимларга вақтинча юклаш усуллари мавжуд. Бизнинча бундай усулдан фойдаланиш ҳеч қандай муаммо келтириб чиқармайди.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
D.Masharipov

Мавзуга оид