s
USD: Rub: Eur:
2024-04-19 897

Инсон қадрига қаратилган суд тизимидаги ислоҳотлар

Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини мустаҳкамлашга доир тизимли ишлар олиб бориш билан бир қаторда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга доир кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан суд-ҳуқуқ соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибор натижалари сифатида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-884, 887,888 ҳамда 889-сонли Қонунлари келтириш мумкин.

Жумладан, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш натижаларига кўра суд ишларини юритиш жараёнига янги институтлар жорий этилди, фуқароларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ярашув, дастлабки эшитув, шунингдек суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш каби институтлар такомиллаштирилди.

Олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиққани, шу билан бирга бугунги кунда суд қарорларини қайта кўриш институтининг таҳлили мазкур институтни такомиллаштириш зарурлигини кўрсатаётгани, мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига, Фуқаролик процессуал кодексига ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга ўзгартиришлар киритилиб, янги иниститут “Тафтиш инстанцияси” жорий қилинди.

Хусусан, 2024 йил 1 январдан бошлаб, биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган суд қарорларига апелляция тартибида шикоят қилиш муддати олдинги йигирма суткадан ўн сутка муддатга келтириб, ишларни кассация ва тафтиш тартибида кўриб чиқиш ваколоти вилоят ва унга тенглаштирилган судларга берилгани,

Бу эса ўз навбатида фуқароларга кенг кўламли имкониятлар яратиш билан бир қаторда моддий маблағларини тежашига олиб келади.

Бундан ташқари ушбу Қонунлар суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш механизмини янада такомиллаштиришга, фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

 

Наргиза Худайберганова, Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судья ёрдамчиси                                                            

Мавзуга оид