s
USD: Rub: Eur:
2024-03-05 531

Мактаб ўқувчиси дарсга келишдан бош тортиб, экстернат таълим олишни танлаш ҳуқуқига эгами?

Экстернат таълим таълим олишнинг алоҳида шакли бўлиб, турли сабабларга кўра, умумий ўрта таълимда ўқий олмаган шахсларни аттестациядан ўтказиш ҳисобланади.

Таълим тўғрисидаги қонуннинг 21-моддасига асосан экстернат тартибидаги таълим олиш ўқув дастурларини мустақил равишда ўзлаштиришни ўз ичига олиб, унинг якунлари бўйича таълим олувчилардан давлат таълим муассасаларида якуний ва давлат аттестацияларидан ўтишни талаб этади.

Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 1-июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-бандига мувофиқ экстернат тартибида имтиҳонларда қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар қатнашиши мумкин:

 умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, таянч ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 16 ёшга тўладиган ва ундан катта ёшдаги фуқаролар;

 умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, умумий ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар.

Мана шу қоидага мувофиқ, эсктернат таълим фақат юқоридаги қоидаларга мувофиқ амалга оширлади.

Ундан ташқари, Таълим тўғрисидаги қонун 9-моддасида умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилиши мустаҳкамлаб қўйилган. 

 Шундай экан, сиздаги ҳолатда ота-она ёки боланинг ўзи экстернат таълим оламан деб, мактабга келишдан бош торта олмайди.

Бу ҳолатда ота-онага нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
D.Masharipov

Мавзуга оид