s
Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан камситишни бартараф этиш,уларнинг тенг ҳуқуқли эканлигини таъминлаш нафақат миллий ёки ҳудудиймиқёсда аҳамият касб этади.
Хусусан, Бирлашган миллатлар ташкилоти бош Ассамблеясининг 1967 йил 7 ноябрда қабул қилган Аёлларганисбатан камситишларни бартараф этиш Бутунжаҳон декларациясининг 1-моддасига кўра, “Аёлларга нисбатан камситиш, уларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлилигини рад этиш ёки чеклашга олиб келадиган ҳолатлар қайд этилса ўз моҳиятига кўра адолатсизлик бўлиб, инсон қадр-қимматига қарши жиноят содир этилган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бўйича алоҳида модда киритилган.
Унда, хотин-қизларга таълим олиш, касбий тайёрланиш, иш, меҳнат учунрағбатланиш ва хизмат юзасидан кўтарилишида тенг ҳуқуқий имкониятларяратилиши белгиланган.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор қонунлар қабул қилинди.
Жумладан, 2019 йил 2 сентябрида“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун муҳим аҳамиятга эга.
Қонунга асосан, аёллар бир қатор ваколатли органлар – Вазирлар Маҳкамаси, жойлардаги маҳаллий давлат органлари, ички ишлар органлари, меҳнат органлари, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш тизими ва соғлиқни сақлаш муассасалари, Хотин-қизлар қўмитаси томонидан турли шаклда ҳимоя қилиниши кўзда тутилган.
Мазкур қонун ҳақиқатан ҳам ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаб, уларга нисбатан якка тартибдаги, манзилли профилактик чора-тадбирларни қўллаш имкониятини беради.
Аёллар тазйиқ ё зўравонликка учрагани ҳақида ўз вақтида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда, аёлларимиз бундай ҳолларда мурожаат қилишга уялади. Бундай ҳолатларни аниқлашнинг турли хил йўллари бор. Фақат ўзининг жабрланувчининг мурожаати орқали эмас, ён-атрофдагиларнинг ҳам мурожаат этиши мумкинлиги белгиланди.
Масалан, жамоатчилик, иш жойларидаги фаоллар, раҳбарлар, маҳалладаги хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар, қўни-қўшнилар.
Белгилаб қўйилдики, ҳар бир ҳолатда ички ишлар органларига хабар берилганида уларга нисбатан тезкор чоралар қўллаб, ҳимоя ордерини бериши таъминланади.
Хулоса қилиб, айтганда оиладаги зўровонликни олдини олиш ва гендер тенглигини таъминлаш аёлларнинг ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилишга ҳизмат қилади.
А.Маткаримов, Хоразм вилоят судининг судьяси