s
USD: Rub: Eur:
877

Фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиши учун яна бир қадам

29 август куни Урганч шаҳрида фуқаролик жамияти институтлари ишитрокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун - моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институти ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Давра суҳбатида ЎзННТМА Хоразм вилояти худудий бўлинмаси раҳбари Р.Машарипова, мамлакатимизда кучли ва эркин фуқаролик жамияти ривожланишига алохида эътибор бериб келиши ва ислоҳотлар давоми сифатида Фармони қабул қилиниши алоҳида таъкиклади. Шунигдек, Фармонинг йўналишлари, ННТлар билан алоқа, имтиёзлар, танлов ва эътироф тўғрисида, соҳадаги ислоҳотларга бағишланган кўргазмали тақдимот оркали ишимпркчиларга атрофлича тушунчалар бериб ўтди. Тадбирда Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди раҳбари А.Исмаилов томонидан Парламент ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилиши бўйича батафсил маълумот берди. Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ғ. Сапаев томонидан, Фармони қабул қилиниши фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиши учун яна бир қадам бўлгани, шу билан бирга унинг ижросини ташкил этиш ва таъминлаш ишларини амалга ошириш лозимлигини қайд этди. Тадбирда Урганч туман нодавлат нотижорат ташкилотлари хам фаол иштирок этиб, Фармонинг ижросини таъминлаш борасида, соҳани ривожлантиришда келиб чикаётган муаммоларни амалий ечими ва таклифлар билан чиқиш қилдилар. Тадбир якунида худудий бўлинмаси раҳбари Р.Машарипова Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан барчани муборакбот этиб, вилоятдаги Ассоциация аъзоларини, энг фаол ННТларнинг самарали меҳнатлари эътироф этиб, "Hayot boshqaruvi" Хоразм вилоят маркази, Хоразм "КIVA" Агроинновациялар, фан, таълим ва бизнес маркази ва Ўзбекистон болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбарлари фаҳрий ёрлиқ билан тақдирландилар. ЎзННТМА Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси (https://t.me/UzNNTMA_Xorazm)

Мавзуга оид