Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 1585 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/gbSu7C5rho |
| Сарлавҳа | Пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан хабардормисиз? |
| Матн | Қонунчиликка қўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:
(https://lex.uz/docs/112314#127178) I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;
II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;
кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;
1941 — 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 30 фоизи;
вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Миллий гвардиядаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.
Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача.
ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 50 фоизи.
Дилмурод Ахмедов, Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
|
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2023-12-15 |
| Кўриш | 458 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |