Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 1846 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /oz/main/news/FFSKG9ZqPH |
| Сарлавҳа | Қонунчиликка кўра, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ шартнома асосида улардан фойдаланиш қоидаларига (https://lex.uz/docs/3505789) мувофиқ етказиб берилади. |
| Матн | Шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбурияти, ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа шартлар келишиб олинади. Мазкур қоидаларни бузганликлари учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий (https://lex.uz/docs/97664#1519024) ва жиноий (https://lex.uz/docs/111453#3262040) жавобгарликка тортилишлари мумкин. Шунингдек, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик (https://lex.uz/docs/111453#263768) ёки оз миқдорда талон-торож (https://lex.uz/docs/97664#198117) қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. Хазорасп тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти З.Ниёзматов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2023-12-29 |
| Кўриш | 579 |
| Тил | oz |
| Категория | news |
| Статус | Active |