s
USD: Rub: Eur:
2023-12-29 579

Қонунчиликка кўра, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ шартнома асосида улардан фойдаланиш қоидаларига (https://lex.uz/docs/3505789) мувофиқ етказиб берилади.

 Шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбурияти, ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа шартлар келишиб олинади.

 Мазкур қоидаларни бузганликлари учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий (https://lex.uz/docs/97664#1519024) ва жиноий (https://lex.uz/docs/111453#3262040) жавобгарликка тортилишлари мумкин.

 Шунингдек, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик (https://lex.uz/docs/111453#263768) ёки оз миқдорда талон-торож (https://lex.uz/docs/97664#198117) қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

Хазорасп тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти З.Ниёзматов

Мавзуга оид