s
USD: Rub: Eur:
2021-11-10 476

Масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш: имкониятлар қандай?

Хоразм вилоятида давлат хизматларидан электрон тартибда фойдаланишда аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган амалий ўқув машғулотлари давом этмоқда.

Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида масофадан туриб электрон давлат хизматларидан қийинчиликсиз фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган навбатдаги «маҳорат» дарслари «Binary» халқаро университети, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, Урганч, Хива, Янгиариқ, Ҳазорасп, Тупроққалъа, Шовот ва Гурлан туманлари ва умумий ўрта таълим мактаблари ходимлари ўртасида ўтказилди.

 Айтиб ўтиш керакки, Давлат хизматлари  агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида вилоятнинг 498 та маҳалласи, 113 та таълим муассасалари, 21 та меҳнат жамоалари ва бошқа жойларда манзилли тарғибот тадбирлари ҳамда амалий машғулотлар ўтказилган.

 

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА

Мавзуга оид