s
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати қошидаги архитекторлар- лойиҳаловчилар ташаббуси — "Шаҳарсозлик тўлқини" Халқаро ёдгорликлар ва обидалар кунига бағишлаб ижтимоий тармоқларда флешмоб эълон қилади.
Мақсад — Ўзбекистон ҳудудларидаги нураб қолган ноёб ёдгорликлар, тарихий жойлар, меъморий обидаларни муҳофаза қилиш ва сақлашга жамоатчилик эътиборини жалб қилиш.
"Челленж"га қўшилиш учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда #shaharsozliktolqini #градостроительнаяволна хештегларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг обидалари, тарихий бинолари муҳрланган сурат/видеоларни жойлаштиринг.
Флешмоб шу йилнинг 20 майига қадар давом этади. Якунда экспертлар келажак лойиҳалар учун локация бўладиган 3 та бинони танлайди.