s
USD: Rub: Eur:
2023-12-01 326

Мактаб техник ходимларига мукофот пули бериш мумкинми?

 Савол: Маълумки, ўқитувчилар энди календарь йили давомида эмас, фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан мукофот пули олар экан. Шу ерда савол туғиляпти: Мактабда ишлайдиган техник ходимларга мукофот пули қачон берилади?
 Уларга 1 октябрь муносабати билан берамизми мукофотни? Уларга ҳам 490 минг бериладими? 
Жавоб:  Ўқитувчиларга ҳам, техник ходимларга ҳам мукофот пули бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низом билан тартибга солинади.         Мазкур низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин дейилган.                       Кўриниб турибдики, бу ерда фақат педагог ходимларгина назарда тутилмаган. Умумий маънода умумтаълим муассасалари ходимлари деган жумла ишлатилган. Демак, байрам муносабати билан техник ходимларни ҳам рағбатлантириш мумкин. Техник ходимларга бериладиган мукофот пули миқдори ҳам меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача, яъни ҳозирги вақтда 490 минг сўмгача миқдорни ташкил этади. 


Жасур  АТАДЖАНОВ,
Урганч тумани адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази  бошлиғи.

Мавзуга оид