s
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра,
ваколатли ташкилотлар томонидан қилинган қуйидаги ҳолатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:
мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.
Янгиариқ тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Наврузов