s
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалари тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомига асосан . Умумий иш стажи белгиланган тартибда расмийлаштирилган меҳнат дафтарчаси ёки унинг ўрнига берилган бошқа ҳужжат асосида аниқланади.
Умумий иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар бўлмаганда иш даври гувоҳлар кўрсатмаси асосида белгиланади.
Табиий офат, фалокат, фожиа ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар туфайли иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар тўлиқ ёки қисман сақланмаган бўлса, иш стажини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимиятлари томонидан тузиладиган иш стажини аниқлаш бўйича махсус комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Қисман сақланган ҳужжатлар ҳамда гувоҳлар кўрсатмалари асосида юқорида кўрсатилган комиссиялар томонидан белгиланган меҳнат фаолияти даврлари ҳужжатлар билан тасдиқланган иш даври сингари ижтимоий суғурта бўйича нафақа олиш ҳуқуқини берадиган умумий иш стажига ҳисобланади.
Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов