s
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Бош прокуратурада байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти билан ҳамкорликда прокуратура органлари ходимлари ўртасида “Юридик соҳада давлат тилининг ўрни ва аҳамияти” мавзуси бўйича эсселар, билимдонлик ва шеърхонлик йўналишларида ўтказилган танловларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Танловда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси катта инспектори Курязова Дилрабо Аминбоевна эсселар йўналишда «Анъналарга содиқлик ва одилона қарор» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди ва Бош прокурорнинг сертификати билан тақдирланди.
Фурсатдан фойдаланиб журналист, матбуот котиби Дилрабо Курязовани яна бир ютуқ билан табриклаймиз.