s
 
                            Мазкур тартибни бузган ҳайдовчилар 165 минг сўм мидқорида жаримага тортилади.
Эндиликда Ўзбекистонда қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг автомобилларни бошқаришда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиши каби ҳолатларни аниқлайди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги” қоидаларининг қуйидаги бандларида бу бўйича:
Таъкидланишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисми билан мазкур қоидаларга амал қилмаслик БҲМнинг 50%и (165 минг сўм) мидқорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қуйидагиларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
Бундан ташқари, мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.
Президентнинг 2022-йилнинг феврал ойида қабул қилинган тегишли қарори билан, Тошкент шаҳрида мавжуд барча чорраҳаларни йўл ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимига интегратсия қилиш белгиланган
Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов