s
USD: Rub: Eur:
2023-11-24 575

Хуқуқингизни билинг.

Қонунчиликка кўра, пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

 Пенсияни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;

ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;

даромадлар индексация қилинган тақдирда.

 Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.

 

Хонқа туман адлия бўлими

Мавзуга оид