s
ПЕДАГОГЛАР СУДГА ШИКОЯТ ҚИЛГАНИДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 8 хамда 10-моддаларига асосан,
Педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, улар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Янгиариқ тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Наврузов