s
USD: Rub: Eur:
2024-09-26 815

AҲОЛИГА ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТИЛАДИГАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31-октябрдаги 353-сон қарорига мувофиқ аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида давлат хизмати кўрсатиш, мазкур регламент Мамлакатда кекса, боқувчисини йўқотган ва меҳнатга лаёқатсиз аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, фуқароларга пенсияларни тайинлаш юзасидан кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини янада яхшилаш ҳамда ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, фуқароларга тўланадиган тўрт турдаги ижтимоий тўловларни уларнинг мурожаатисиз проактив шаклда, икки турдаги ижтимоий тўловларни композит шаклда ҳамда яна тўрт турдаги ижтимоий тўловларни қўшимча ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда, биргина паспорт асосида тайинлаш амалиёти жорий этилди.

           2025 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга ёшга доир пенсияларни «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади,

           Бунда, ёшга доир пенсиялар Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралараро ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва меъёрларга мувофиқ ҳисобланади ва тайинланади.

Қуйидагича шундай тартиб ўрнатилади, фуқароларга пенсия ёшига етиб меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирганида проактив шаклда тайинланган пенсияни рад қилиш ҳуқуқи берилади.

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг II боби.

Белгилансинки, ёшга доир пенсия фуқаронинг кейинчалик қилган мурожаатига асосан давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларга мувофиқ қайтадан ҳисобланади ва тайинланади.

 

Қўшкўпир туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими бошлиғи II-даражали юрист Матякубов Умидбек Рахимберганович.

Мавзуга оид