s
Ҳукумат қарори (610-сон, 29.09.2025 й.) билан “Кам таъминланган ёки камбағал оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахслар томонидан ижтимоий карта орқали харид қилинган айрим турдаги товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Низомга кўра, айрим турдаги товарлар (хизматлар) ижтимоий карта орқали харид қилинганда, солиқ суммаси ойига БҲМнинг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида қайтарилади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази