s
Aдлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфааатларини ишончли ҳимоя қилиш ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ҳуқуқий аксиялар, тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Шу қаторада, 2023-йил 20-октабрдан 20-ноябрга қадар «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» ҳуқуқий аксияси ўтказилади.
Ҳуқуқий аксия доирасида:
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ОAВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилади;
Aудио-видео подкастлар ташкил қилинади;
Сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этилади;
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалий чоралар кўрилади.
Шунингдек, аксия якунлари бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш мақсад қилинган.
Мазкур ҳуқуқий аксия Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва барча туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ўтказилмоқда.
Барча фуқароларнинг мазкур тадбирда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси
Бош маслаҳатчиси Расулбек Ибрагимов