s
USD: Rub: Eur:
2025-03-31 584

1. Декрет таътилига чиққан ўқитувчининг дарслари бошқа ўқитувчилар ўртасида тақсимланадими ёки унинг о'рнига бошқа ходим олинадими?

 

Меҳнат кодексининг 404-моддасига ко'ра аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили, кодекснинг 405-моддасига ко'ра болани икки ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътили берилади. Халқ тилида бу умумий ма'нода "Декрет та'тили" деб юритилади.

Ходим ҳомиладорлик ва туғиш ёки бола икки ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътилига чиққан вақтда унинг дарслари "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификатсия рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 15-бандидаги устувор кетма-кетлик асосида умумтаълим муассасаси педагогик кенгаши томонидан ўқитувчилар ўртасида тақсимланиши мумкин.

Шунингдек, декрет таътилига чиққан ходимнинг ўрнига вақтинча бошқа ходимни ишга қабул қилиш ҳам мумкин. Аммо декрет таътилига чиққан ходимнинг ўрнига қабул қилинаётган янги ходим билан Меҳнат кодексининг 112-моддасига кўра муддатли меҳнат шартномаси тузилиши лозим.

Меҳнат кодексининг 405-моддасига кўра, аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилади. Ходим истаган вақтида таътилдан қайтиш ҳуқуқига эга.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, Меҳнат кодексининг 239-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда бола парваришлаш таътили берилганда ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолади.

Шу сабабли вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнига ишга қабул қилинаётган фуқаролар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиб, меҳнат шартномасининг муддатини Меҳнат кодексининг 114-моддасида назарда тутилган нормалар бўйича белгилаш лозим.

Амалиётда айрим иқтисодчилар ҳомиладорлик ва туғиш ёки бола икки ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътилига чиққан ходимни о'рнига бошқа ходим олиб бо'лмайди деб ното'г'ри талқин қилишади, бу эса хато.

Хулоса о'рнида айтадиган бо'лсак, ходим ҳомиладорлик ва туғиш ёки бола икки ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътилига чиққанда унинг дарслари юқоридаги норма бо'йича ўқитувчилар ўртасида тақсимланиши ҳам мумкин ёки ушбу ходимнинг о'рнига муддатли меҳнат шартномаси асосида бошқа ходимни вақтинча ишга қабул қилиш ҳам мумкин.

Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов

Мавзуга оид