s
USD: Rub: Eur:
2022-11-28 162

Ягона ахборот тизимида рўйхатга киритмаган ҳолда тадбиркорларни текшириш ноқонуний ҳисобланади

2022 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-374-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарорга мувофиқ назорат қилувчи органлар томонидан 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб:

- тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинади. Бунда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади;

- тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот текширув ёки профилактика тадбирлари тугаган кундан бошлаб уч кун муддатда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритилади.

Тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:

- текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаганда;

- текширув белгиланган тартибда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда;

- тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаганида;

- улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 241-2-моддасига мувофиқ Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг
ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-Омбудсман
Бош инспектори А.Болтаев

Мавзуга оид