s
Кўп ҳолатларда иш берувчини қийнайдиган масалалардан бири шу ҳисобланади. Мазкур вазиятда қамалиш сўзига алоҳида эътибор қаратиш керак. Аслида қонун тилида озодликдан маҳрум қилиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ёки уй қамоғи, маъмурий қамлоққа олиш каби терминлар билан қўлланадиган бу жумла. Ходимнинг мехнат шартномасини бекор қилишда турлича қўлланади. Аввало биз бундай вазиятда
Эҳтиёт чораси яъни қамоққа олиш ёки уй қамоғи
Жиноий жазо озодликдан маҳрум қилиш
Маъмурий жазо яъни маъмурий қамоққа олишни бир биридан фарқлаб олишимиз керак.
Бирма бир мазкур ҳолатларга тўхталиб ўтамиз
Ходим эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинса, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинмайди. Чунки, айбсизлик презумпциясига кўра жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.
Жиноят-процессуал кодекси 237-моддасига (https://lex.uz/docs/111460) кўра, эҳтиёт чораларига қуйидагилар киради: муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат; шахсий кафиллик, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги; гаров; уй қамоғи; қамоққа олиш; вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш; ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви. Бир шахсга нисбатан бир вақтнинг ўзида ана шу чоралардан фақат биттаси қўлланилишига йўл қўйилади.
ЖПК нинг 243-моддасида (https://lex.uz/docs/111460) қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби белгиланган.
Қачон шахснинг айби аниқланиб, суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, башарти бунинг натижасида ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилган бўлсагина меҳнат шартномаси МК 168-моддаси 1-қисми 3-банди (https://lex.uz/docs/111460) билан бекор қилиниши мумкин. Яъни айтайлик ходимга суд ҳукми билан жарима ёки аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди лекин ходим ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлгани йўқ. Демак, бу ҳолатда шартномани бекор қила олмаймиз. Ходимга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ходим ишни давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлса бу ҳолатда шартномани бекор қилса бўлади.
Агар ходим Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 29-моддасидаги маъмурий қамоққа олиш тарзидаги маъмурий жазо қўлланилсачи? Бу ҳолатда 2 хил ечим бор.
Агар маъмурий қамоқ тайинланган ходим лавозим ёки хизмат мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, бу ходим билан меҳнат шартномасини МК 161-модда (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) иккинчи қисмининг 4 (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) ва 5 (https://lex.uz/docs/6257288#6261538)-бандлари билан бекор қилиш мумкин.
Ходим лавозим ёки хизмат мажбуриятлари билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса (масалан, ходим дам олиш куни майда безорилик содир қилиб 15 сутка маъмурий қамоқ тайинланган) шартномани МК 168-моддаси 1-қисми 3-банди билан бекор қила олмаймиз. Xiva tuman YXKM bosh yuristkonsulti A.Abdusheripov