s
USD: Rub: Eur:
2024-12-28 267

Bilasizmi

 

ҚОНУНЧИЛИКДА ЎҚИТУВЧИЛАРГА БЕРИЛГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР

1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

Педагог ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.

Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

 

Янгиариқ тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Наврузов

Мавзуга оид