s
USD: Rub: Eur:
2025-06-15 849

Иккита фандан дарс берадиган ўқитувчиларга устама битта фан учун бериладими?

Аssalomu alaykum  men tarbiya va huquq fanlaridan dars beraman. 8soat huquq 11soat tarbiyadan. O'tgan yili ustama faqat huquq fanidan hisoblanadi deb tarbiya faniga to'lanmayabdi. O'qituvchi endi tarbiya uchun alohida papka alohida ishlashi kerak deyishayabdi. Fanlar uchun alohida ustama beriladimi. Bu yil ham faqat huquq fanidan olasan deyishyabdi
ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Директор жамғармасидан бериладиган устама ўқитувчининг умумий дарс соатлари учун берилади.

 Буни қуйидагича тушунтирамиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 20-банди мазмунига кўра педагогларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар ушбу низомда қайд этилган баҳолаш мезонларига асосан 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

Мазкур низомнинг 33-1-бандида педагог ходимларга белгиланган устамалар уларнинг тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўланиши келтирилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 21-бандига мувофиқ педагог ходимларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устамалар, шу жумладан мавжуд сертификатлари учун тўланадиган устамалар, тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўлаб берилади.

 ✅ Юқоридаги қоидаларга кўра сизга жами дарс соатларингиз (сизга тариф асосида берилган) миқдоридан келиб чиқиб устама тўланиши шарт. Бу масалада туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов

Мавзуга оид