s
USD: Rub: Eur:
2024-03-14 111

Коррупция балосикелажагимизкушандасидир...

 

          Коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.

          Афсуски ҳозирги кунда кенг жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан ҳалқимиз орасида коррупция билан боғлиқ жиноятлар учраб турибди.

          Бироқ ҳар кандай жиноий қилмишга жавобгарлик белгиланган.

          Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан О.Абдиримовага (исми шарифлар узгартирилган) нисбатан жиноят иши кўрилиб, ҳукм ўқилди.

          О.Абдримова фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро Ж.Жанибековнинг ишончига кириб, унинг таниши М.Отахоновани Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ҳамда Хива шаҳар тиббиёт бирлашмасида юқори лавозимларда ишлайдиган танишлари орқали Хива шаҳар тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйишини айтиб, уни алдаб, 2023 йил 2 август куни соат 20:00ларда, Хива шаҳрида жойлашган “Хожибой ота” номли кафеда ундан сўмга нисбатан қиймати
10.469.799 сўм бўлган 900 АҚШ доллари ва 1.100.000 сўм пулларни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

          Суд томонидан О.Абдримовага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Хамид Авезов, жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг раиси     

 

Мавзуга оид