s
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Коммунал хизмат ко'рсатиш соҳасида ҳуқуқни қо'ллаш амалиётининг бир хиллиги та'минланади
Президент томонидан имзоланган Қонун (О'РҚ-951-сон, 29.08.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига о'згартириш ва қо'шимчалар киритилди
Унга ко'ра, Қизил китобга киритилган камёб ва ё'қолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда о'сувчи о'симликлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар турларини табиий муҳитдан ажратиб олишни чеклашга қаратилган о'згартириш ва қо'шимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, Янги О'збекистон ма'мурий ислоҳотлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг трансформасияси муносабати билан экология, о'рмон хо'жалиги соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда.
Бундан ташқари, қонунлардаги оқова сувларни чиқариб юбориш бо'йича хизматлар ко'рсатиш билан бог'лиқ тушунчалар "Ичимлик суви та'миноти ва оқова сувларни чиқариб юбориш то'г'рисида"ги Қонун нормаларига мувофиқлаштирилмоқда.
Қонун расмий э'лон қилинган кундан э'тиборан кучга киради.
Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов