s
USD: Rub: Eur:
2025-06-29 845

Ўзбекистонда фуқароларга 10 дан ортиқ нафақа ва моддий ёрдам турлари берилади

Ўзбекистонда фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида давлат бюджетидан ўндан ортиқ турдаги нафақа ва моддий ёрдам пуллари тўлаб келинади. 

- Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;

- Дафн этиш учун нафақа

- Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“Суюнчи пули”)

- Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд қонуний вакилга нафақа

- Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси

- Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа 

- Ногиронлик нафақаси (I ёки II гуруҳ)

- Етарли иш стажи бўлмаган кексаларга ёшга доир нафақа

- Боқувчисини йўқотганлик нафақаси

- Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам.

Гурлан тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти М.Қўзибаев

50)“Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони учун қанча пул мукофоти берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 8-декабрдаги 998-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони тўғрисидаги Низом 9-бандига кўра кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида (1 500 000 сўм) бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Бунда бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.

Гурлан тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти М.Қўзибаев

Мавзуга оид