Қонунчиликка кўра, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари темир йўлларни фақат темир йўл кесишмалари орқали поезд (локомотив, дрезина)ларга йўл бериб кесиб ўтишлари лозим.

Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш

Янгилик ИД1849
Yangilikni ko`rish/uz/main/news/L6vydvPBu6
Сарлавҳа Қонунчиликка кўра, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари темир йўлларни фақат темир йўл кесишмалари орқали поезд (локомотив, дрезина)ларга йўл бериб кесиб ўтишлари лозим.
Матн

 Қуйидаги ҳолларда темир йўл кесишмасига кириш тақиқланади:

светофор ишорасидан қатъи назар, шлагбаум ёпиқ турган ёки ёпила бошлаган ҳолатда, кесишмани тўсувчи қурилма кўтарилиб турган ёки кўтарила бошлаган ҳолатда;

шлагбаумнинг ҳолатидан ва бор-йўқлигидан қатъий назар светофорнинг тақиқловчи ишорасида;

кесишма навбатчисининг тақиқловчи ишорасида (навбатчи ҳайдовчига олди ёки орқаси билан туриб жезлни, қизил чироқ ёки байроқчани юқорига кўтариб турса ёки қўлларини ёнга узатса);

агар кесишмадан кейин, ҳайдовчини кесишмада тўхташга мажбур қиладиган тирбандлик пайдо бўлса;

агар кўриниш чегарасидаги масофада кесишмага поезд (локомотив, дрезина) яқинлашаётган бўлса.

Хазорасп тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти З.Ниёзматов

SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
SuratNo Image
Сана2023-12-29
Кўриш928
Тилuz
Категорияnews
СтатусActive