Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 272 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/1CwvCdXaCF |
| Сарлавҳа | Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритилди. |
| Матн | “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (06.05.2023 йил ЎРҚ–838-сон) Президент томонидан имзоланди. Жумладан, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра: Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ мустақил равишда ҳал этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра: оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар Вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас; Президент муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади; Қонунчилик палатаси Президент томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 3 ой ичида ўтказилади. Қонунчилик палатаси томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади; Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 3 ой ичида ўтказилади. Сенат томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 1 ой ичида ўтказилади.
Урганч шаҳар адлия бўлими бошлиғи Оллаберган Юсупов. |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2023-06-06 |
| Кўриш | 125 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |