Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 2977 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/qaLb1fiThB |
| Сарлавҳа | #Қонунчиликдаги_янгиликлар |
| Матн | Темир йўлда юк ташиш учун тақдим этилаётган чегирмалар босқичма-босқич бекор қилинади Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан: қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек, табиий газ ва электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдо фаолиятларини лицензиялаш тартиби жорий этилади; мобиль ва (ёки) симли телекоммуникация тармоқларига эга Ўзбекистонда фаолият юритадиган телекоммуникация операторларига тезкор-қидирув фаолияти, ахборот ва киберхавфсизлик тизимлари талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда синов тариқасида халқаро интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилади. 2026 йил 1 январдан биржа савдоларида сотиб олинган мис катоди ва мис катанкасини экспорт қилишга чекловлар бекор қилинади. 2024 йил 1 сентябргача қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳаси Ҳукуматга киритилади: ➖2024 йил 1 октябрдан босқичма-босқич 2025 йил 1 апрелгача республика ҳудудида темир йўл транспортида юк ташишда тақдим этилаётган чегирмалар бериш амалиётини бекор қилиш; ➖темир йўл орқали юкларни ташишда экспорт ва импорт ташиш хизматлари учун тарифларни 2030 йилгача босқичма-босқич бирхиллаштириш. Хива туман юридик хизмат курсатиш маркази бош юрисконсулти М.Бойжонов |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-06-12 |
| Кўриш | 541 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |