Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 350 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/r36RDiFoWU |
| Сарлавҳа | Конститутциянинг 14-моддаси ўрганамиз. |
| Матн |
Конституциямизнинг 14-моддасида “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб белгиланган. Барқарор ривожланиш деганда – иқтисодий, ижтимоий ва экологик вазиятни ҳар томонлама яхшилаш орқали ҳаёт тарзини яхшилаш ва турмуш фаровонлигини ошириш, адолатли ва барқарор жамият қуриш тушунилади. Қонунийлик – жамиятдаги барча муносабатлар қонуний асослар билан ҳал қилинишини англатади. Ижтимоий адолат принципи Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлигини билдиради. Ижтимоий бирдамлик – ижтимоий давлатнинг муҳим белгиси сифатида жамиятни бирлаштирадиган ва мустаҳкамлайдиган, инсонларни умумий мақсад йўлида сафарбар қилувчи, инсонлар ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлашга қаратилган муносабатлар, жамиятни биргаликда ривожлантириш принципидир. |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2023-06-21 |
| Кўриш | 379 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |