Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 4153 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/eN8tlVNPv1 |
| Сарлавҳа | ЙПХ ҳодимлари йўл четида тўхтаб турган машинада МАСТлик текшируви ўтказишга ҳақлими? |
| Матн | Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 1-декабрдаги 975-сон қарорига иловада тасдиқланган Йўл-патрул хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом 6-бандига кўра ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаларини тўхтатилиш асослари белгиланган. Унга кўра транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин: ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади. Шундай экан ЙПХ ходими тўхтаб турган транспорт воситасини текшириши ҳуқуқий асосга эга эмас. Низомнинг 36-1-бандига кўра транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда эканлигини ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлигини аниқлаш ЙПХ ходими томонидан махсус мослама (алкотестер, наркотестер) ёрдамида қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилиши мумкин. Бунда текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади, ЙПХ ходими томонидан кузатув камераси (бодй cамера)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган текширувлар бундан мустасно. Кузатув камераси (бодй cамера)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилган текширув жараёни акс этган видеотасвир иш материалларига илова қилиниши лозим. Шунга кўра сиз бу вазиятда юқори турувчи ИИОга мурожаат қилишингиз лозим. Xiva tuman yuridik xizmat korsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-09-30 |
| Кўриш | 647 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |