Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 4164 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/JlUKi1HPzo |
| Сарлавҳа | Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди |
| Матн | ✅ Қарорга кўра, Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки 30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади. Туризм қўмитасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди: Ўзбекистоннинг чегара божхона постлари ҳудудида хорижий фуқаролар учун республикадаги тиббиёт, соғломлаштириш муассасалари имкониятлари тўғрисида тарғибот кампанияларини ташкил қилиш; давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестрини шакллантириш ва уни доимий равишда янгилаб бориш; тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийларни сертификатлаштирилишини ташкил қилиш; махсус тиббий ва соғломлаштириш туризми йўналишлари (маршрутлари)ни ишлаб чиқиш. 2025 йил 1 мартгача қуйидагилар ишга туширилади: тиббиёт муассасалари, санаторийлар ва тиббий туризм йўналишида хизмат кўрсатувчи туроператорларнинг хизматлари сифати баҳолаб борилишини назарда тутувчи рейтингни шакллантириш учун электрон платформа; давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестри. Э.Рахматиллаев, Гурлан тумани адлия бўлими юридик хизмат |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-09-30 |
| Кўриш | 474 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |