Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 4512 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/yCO2vI2bSv |
| Сарлавҳа | Хусусий инвесторлар ташаббуси билан барпо этиладиган янги массивлар ҳудудидаги ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштиришнинг асосий шартлари белгиланди. |
| Матн | 1. Хусусий инвесторлар томонидан қуйидаги ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бирлаштириш орқали саноат зоналари, аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмлари, хусусан, кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жой массивлари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари (кейинги ўринларда — янги массивлар) барпо этилиши мумкин: . Хусусий инвестор юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни қуйидаги шартномалар асосида олиши мумкин: Мазкур шартномалар тарафлар томонидан ўзаро келишув ва манфаатдорлик асосида тузилади ҳамда нотариал тасдиқланади ушбу шартномаларни тузишда тарафларга давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади. 3. Юридик ва жисмоний шахслар ҳамда хусусий инвестор ўртасидаги шартнома объекти мулкдорга мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган ва ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган қуйидаги кўчмас мулклар бўлиши мумкин: 4. Давлат органлари ва муассасаларига, давлат корхоналари устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларига тегишли ep участкаларига бўлган ҳуқуқларни хусусий инаесторга ўтказиш давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади, бундан мазкур асосий шартларда назарда тутилган аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларига ва улар устидаги объектларга бўлган ҳуқуқлар мустасно. 5. Тегишли ҳуқуқлар ушбу асосий шартларда белгиланган тартибда хусусий инвестор тасарруфига ўтган ерлар Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномаси (кейинги ўринларда — бирлаштириш далолатномаси) асосида ягона ер участкасига бирлаштирилади. Бунда бирлаштирилаётган барча ер участкаларини ушбу ерларга бўлган ҳуқуқ тури, ёр участкаси ва унда қурилган объектнинг тури, объектнинг қурилиши тугалланган ёки тугалланмаганлигидан қатъи назар, ягона ер участкасига бирлаштиришга йўл қуйилади. 6. Бирлаштириш далолатномасини тузишда хусусий инвесторга тегишли ер участкалари оралиғида жойлашган (ушбу ерлар билан тўлиқ, ўраб олинган) қуйидаги ерлар ҳам ягона ер участкаси ҳудудига киритилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 149-сон қарорига асосан Тошкент шаҳри ҳокимининг қарори билан реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудуди чегарасига киритилган ерлар бундан мустасно): Бунда ушбу ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқи (агар мавжуд. бўлса) бирлаштириш далолатномаси расмийлаштирилган кундан тугаган ҳисобланади. Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-12-06 |
| Кўриш | 133 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |