Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 4679 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/GCsVeCDq7n |
| Сарлавҳа | Конституция — давлатнинг Бош қонуни |
| Матн | Ҳар қандай демократик давлатнинг изчил тараққиёти бевосита унинг Конституциясида белгиланган норма ва принциплар мазмуни ҳамда уни бевосита таъминлаш ва ҳаётга татбиқ этилишига боғлиқ. Конституция — давлатнинг Бош қонуни, шахс, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларини тартибга соладиган бош ҳужжат. Ўзбекистонда қабул қилинадиган ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат — қонун, фармон, қарор ёки бошқа идоравий ҳужжатларнинг барчаси, Инсон шаъни ва қадрини янада юксалтириш давлат сиёсатининг бош тамойили сифатида белгиланган Ўзбекистондаги кўлами кенг, шиддати баланд, самараси юксак демократик янгиланишлар халқимиз манфаатларини собитлик билан таъминлаш, она ватанимиз нуфузини халқаро майдонда ҳам мустаҳкамлаш йўлида узоқни кўзлаб юритилаётган оқилона сиёсатнинг ҳаётда натижадор эканига ҳар қандай киши амин бўлади. Конституциямиз шиддат билан ўзгараётган замондан орқада қолиб кетмаслиги, тизимли ва кенг миқёсли янгиланишларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилиши, тинч ва осуда ҳаётимизнинг кафолати бўлиши учун ҳам конституциявий ислоҳотлар ўтказилди. 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги таҳрирда фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги томонидан ёқлаб овоз бериш орқали қабул қилинганди. Конституциявий ислоҳот натижасида Бош қонунимизнинг моддалари сони 128 тадан 155 тага, унинг нормалари миқдори эса 275 тадан 434 тага кўпайди, Конституция матни қарийб 65 фоиз янгиланди. Бу Бош қонунимизда халқимизнинг янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топганини ёрқин намоён қилди. Янгиланган Конституция муқаддимасида миллий давлатчиликни такомиллаштиришнинг янги босқичида Ўзбекистон конституциявий тараққиётининг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Хусусан, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, миллий ва Ўзбекистон — республика бошқарув шаклидаги суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат деб белгиланди.
Конституциямизнинг 15-моддасига киритилган тузатишларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Бош қонун мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. 16-моддада Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Муҳим жиҳатлардан яна бири бу — инсон, жумладан, қонунни бузганларнинг ҳуқуқларини давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ўзбошимчаликларидан ҳимоя қилишнинг деярли барча замонавий Конституцияга киритилган тузатишларга мувофиқ, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кафолатлари, шу жумладан, “хабеас корпус” ва “Миранда қоидаси” умумэътироф этилган институтларини конституциявий даражада мустаҳкамлаш орқали сезиларли кучайтирилди. Конституция “Янги Ўзбекистон — янги суд” тамойилининг бош мезони Мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлидаги кенг қамровли янгиланишларнинг муҳим йўналиши ҳисобланган суд-ҳуқуқ тизимидаги стратегик ислоҳотлар самарасини таъминлашда янги таҳрирдаги Конституция норма ва принциплари ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўзбекистон Президентининг суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган йиғилишдаги “Асосий мақсадимиз Бош мақсадимиз халқимизни суд ҳокимиятидан рози қилишдир.
Хоразм вилоят судининг малака ҳайъати котиби Р.Умаров |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2024-12-14 |
| Кўриш | 281 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |