Янгилик қўшиш Таҳрирлаш Ўчириш
| Янгилик ИД | 57 |
|---|---|
| Yangilikni ko`rish | /uz/main/news/gpQ7hETkAA |
| Сарлавҳа | Хоразм экотизимни яхшилашнинг қандай йўли бор? |
| Матн | Хоразмдаги экотизимнинг бузилиши сабабларидан бири бу дарахтларнинг кесилишидир.
2019 йили Ўзбекистон Ҳукумати мамлакат Экологик партияси ва жамоатчиликнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади. Ушбу мораторий 1 ноябрдан кучга кирди. Президент Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни имзо чеккан «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонда Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси ва жамоатчиликнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этиш борасидаги таклифи маъқулланиши ҳақида сўз боради. Фармонда мораторийнинг 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача амал қилиши ва бу давр мобайнида ваколатли давлат органларига давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига рухсатнома бериш ман этилиши таъкидланади. Бунинг натижасида, Республикамизда 2019 йил давомида ваколатли орган вакиллари томонидан рухсатнома бериш жараёнида 367та қонунбузилишга йўл қўйилгани аниқланиб, соҳа вакилларига нисбатан Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 19 та тақдимномалар киритилиб, давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини бузган 26 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди. 2020 йилда 7812 туп дарахт ноқонуний кесилган ва 15,3 млрд сўмлик зарар етказилган
20-а. ўрталарига келиб экологик муаммоларнинг кескинлашуви натижасида Экотизимнинг функционал хусусиятларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар кенг миқёсда олиб борича бошланди. Экотизим структураси, маҳсулдорлиги ва турғунлигини тушуниб олиш учун улардаги трофик боғланишни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Трофик боғланишлар орқали Экотизимда моддаларнинг биологик трансформацияси амалга ошади. Замонавий усуллар, хусусан, Экотизимни математик моделлаштириш орқали бу жараёнлар жадаллиги ва самарадорлигини миқдорий жиҳатдан аниқлаш табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва одам яшайдиган муҳитни сақлаб қолиш масалаларини ҳал этишда муқим аҳамиятга эга. Кўп ҳолларда биогеоценоз атамаси ҳам Экотизим атамаси синоними сифатида ишлатилади. Хўш,дарахтлар кесилишини олдини олиб ва яна қандай йўл билан Хоразмдаги экотизимни яхшилаш мумкин? Албатта,яхшилаш мумкин.Бунинг бир йўли Экобоғ.Хар ҳил дарахтлар,гуллар,ўсимликлар ва ўз лабораториясига эга бўлган кўп функционал экобоғ.Дарахтларнинг фойдаси деярли хаммага маълум:Карбанат ангидридни ютуб,кислород чиқаради,битта дарахт бир йилда 120 кг кислород чиқаради;соя беради,бағри кенг сатхли дарахтлар соя бериш натижасида хароратни 2 даражага пасайтиради;кайфиятни кўтаради,дарахтзорда 20 дақиқа бўлган инсоннинг стресс холати тарк этиб кайфияти кўтарилади;Дарахтлар қушлар,турли хил майда жониворлар,хашаротлар кўпайиши учун зарурдир. Экобоғ яратилиб,шахар экотизими яхшиланганига бир мисол бу Тошкент шахридаги ботаника боғидир.Айнан шу боғ,Тошкентнинг ўпкаси бўлиб кислород билан таъминлайди. Етарли кислород етишмаслиги оқибатида болалар мухдиш касалликлар билан туғилиши мумкин.Ўзимиз яшаётган мухитга эътиборли бўлайлик.
|
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Surat | |
| Сана | 2021-07-07 |
| Кўриш | 199 |
| Тил | uz |
| Категория | news |
| Статус | Active |