s
USD: Rub: Eur:
2021-11-06 842

Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг марказий бозор ҳудудидан мурожаат.

“Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг  марказий бозор ҳудудида ҳар якшаба куни йиғилган чиқиндилар айнан аҳоли бозорга келиши пайтида ёқилади. Бу эса аҳолининг касалланишига олиб келмоқда”,-дейди бизга хабар йўллаган обуначимиз. 

Аҳоли ичида нафақат катталар, балки ёш болалар борлигини ҳам ҳисобга олсак, вазият ҳақиқатдан ҳам жиддий эканлигига амин бўламиз.

Энг ачинарлиси, бозор раҳбарияти шикоятларга беэътибор бўлиб атроф-муҳит муҳофазаси, одамлар саломатлиги учун қайғурмаяпти.

Албатта, бу ҳолатга Урганч шаҳри  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси  чек қўяди деган умиддамиз.

Манба : ekologuz telegram kanali

#murojaat7