s
USD: Rub: Eur:
2022-12-29 855

Шовотлик ота фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган 70 млн сўм алимент пулларини олдиндан тўлади

 

Мажбурий ижро бюроси Шовот тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 07.01.2020 йилдаги қарздор С.Ю. ундирувчи Б.Ю. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш  кўрсатилган ижро ҳужжати келиб тушган. 

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ижро иши бўйича қарздор С.Ю. томонидан белгиланган алимент пуллари ихтиёрий равишда ойма-ой тўлиқ тўлаб келинган. 

22.12.2022 йилда қарздор С.Ю. фарзандлари вояга етгунга қадар тўланиши керак булган алимент пулларини олдиндан тўлаш ниятини билдириб, жами 70 млн. сўм алимент тўловларини амалга оширган.

Тўланган алимент пуллари Бюронинг Шовот тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан ундирувчи Б.Ю.нинг пластик карта рақамига ўтказиб берилиши таъминланди ҳамда ижро иши юритуви тамомланди.

Мавзуга оид