s
USD: Rub: Eur:
2021-04-22 815

Фуқаро натижани БАНДЛИКДАН эмас Янгибозор тумани ҲОКИМИЯТИДАН топди.

  • "Аёллар дафтари"даги фуқаро мурожаати Янгибозор туман ҳокимияти томонидан ижобий ҳал этилди.
  • Янгибозор туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари номига Янгибозор туман адлия бўлими томонидан тақдимнома киритилди.

Ўзбекистонда маҳаллабой тизимида жадал ишлар олиб борилмоқда.Ислоҳотлар ҳар бир оилага етиб келиши учун маҳаллаларда "Темир дафтар","Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" шакллантирилган.Бу дафтарларга киритилган фуқаролар тақдири ҳокимият ва сектор раҳбарлари томонидан мунтазам равишда ўрганилиб,тегишли тартибда ваколат доирасида амалий ёрдамлар бериб келинмоқда.

Фуқароларнинг муаммолари фақатгина сектор раҳбарлари томонидан эмас,балки бошқа давлат ташкилотлари томонидан ҳам ваколат доирасида масъулият билан ёндашилса келажакда юқоридаги каби дафтардаги фуқароларнинг кескин камайиб,ижтимоий-иқтисодий хаётларининг яҳшиланишига хизмат қилиши аниқ.

Таҳририятимизга жорий йилнинг январ ойида Янгибозор тумани "Манғитлар" маҳалласида "Аёллар дафтари"га рўйҳатга олинган фуқародан мурожаат келиб тушди.Мурожаатчининг уйига бориб ўрганилди,мурожаатчи томорқа ерига енгил конструкциядан иссиқхона қуришда субсидия ажратилиш тартиби хақида ахборот олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.Маҳалла раиси билан учрашилиб,ушбу оила меҳнаткашлиги,3 нафар фарзанди борлиги,шу кунгача бола пули ёки бошқа моддий ёрдам сўраб мурожаат қилмаганлиги аниқланди.Фуқарога субсидия ажратилишини сўраб Янгибозор туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилиш кераклиги тушунтирилди.

Фуқаро 16 февраль куни ёзма равишда Янгибозор туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори номига мурожаат қилди.Мазкур мурожаатга амалдаги тартибга риоя қилинмасдан 2021 йил 1 март куни,яъни орадан 12 кун ўтгач марказ ходими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фуқаро иштирокида томорқа ери шароити ўрганилиб,1,5 сотих томорқа ер майдонига 1 дона енгил конструкциядан иссиқхона ўрнатишга эҳтиёжи борлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.

Ваҳоланки,Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 3163,31.05.2019 йил)нинг 37-бандида АБКМнинг масъул ходими ишсиз,кам таъминланган ва камбағал оилалар аъзоси бўлган томорқа ер эгасининг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб,3 иш куни ичида жойига чиққан ҳолда мурожаатчининг томорқа ерида енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш,шунингдек уруғликлар,кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиниши учун томорқа ерининг майдони ва шароитини ўрганади ҳамда ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузиши белгиланган.

Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг йиллик ҳаражатлар сметаси тасдиқланиб рўйхатдан ўтказилмаганлиги ва ҳисоб рақамида етарлича маблағлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли,жамғарманинг смета ҳаражатлари тасдиқланиб молиялаштирилгандан кейин мурожаати қайта кўриб чиқилиши тўғрисида фуқарога 2021 йил 1 март кунидан 25/12-01/15-155-cонли жавоб хати тайёрланган бўлсада,жавоб хати фуқаронинг яшаш манзилига орадан 11 кун ўтиб,почта алоқа хизмати орқали 2021 йил 12 март куни 214-сон квитанция билан юборилганлиги ва мурожаат 24 кун муддатда кўриб чиқилганлиги маълум бўлди.

Бинобарин,мурожаат ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида,қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш,қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса,бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгиланган.

Таҳририятимиз томонидан вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ёзма равишда Янгибозор туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига сўровнома юборилди.Телефон орқали ҳам боғланилди,лекин ҳамкорлик ўрнатишни имкони бўлмади.

Фуқаро аниқ ва батафсил маълумот олиб билмагач,нажот излаб туман ҳокими сайёр қабулига борди.Янгибозор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ва матбуот котиби фуқаронинг уйига бориб мурожаатни ўрганиб,орадан 1 хафта ўтиб фуқаронинг мурожаати ижобий хал этилди.

Шу ўринда Янгибозор туман хокимияти ва Янгибозор туман адлия бўлимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!