s
USD: Rub: Eur:
2021-04-09 788

35-Сессия якуни.Таклифлар.Масалалар. 09.04.2021

Ҳалқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессиясида 5 та масала кўриб чиқилди.

  • Энг кўп муҳокамага сабаб бўлган масала Урганч шаҳрида қурилган "Ақлли бекатлар"нинг аҳволи уларнинг қурилиш меъёрлари бўлди.Бу масалада ишчи гуруҳи тузилиши таклиф этилди.Маълумот учун ҳозирда Урганч шаҳрида 24 та бекат бўлиб,яна 171 та оралиқ бекатлар қурилиши керак.
  • Хафтанинг хар шанба куни Бош Вазир қабулҳонаси ҳодимлари,бизнес омбудсман ва Урганч шаҳар ҳокимлиги билан хамкорликда Урганч шаҳар ҳокимлик биносида тадбиркорлар қабулларини ташкил этиш таклифи берилди.Асосий мақсад Урганч шаҳридаги тадбиркорларнинг муаммоларини мақсадли ва натижали ҳал этиш.
  • Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 7 апрелдаги №457қ-сонли ва №458қ-сонли янги ўринбосарларни тайинлаш қарорлари тасдиқланди.

Мавзуга оид