s
Шу санадан бошлаб махсус ваколатли давлат органлари томонидан ер қонунчилигига риоя этмаслик ҳолатларини аниқлаш ва улар бўйича чора кўриш вазифалари фақат “E-YER NAZORAT” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Ушбу тизим орқали ер участкаларидан мақсадсиз ёки самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик асосида бино ва иншоотлар қуриш ҳолатлари барвақт аниқланади. Бунда ер қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга тезкор чора кўриш имкони яратилади.
Мониторинг ишларини самарали ташкил қилиш мақсадида ҳудудлар ҳуқуқбузарлик хавфи даражасидан келиб чиқиб уч тоифага ажратилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва Кадастр агентлиги таклифига кўра, ер участкаларидан фойдаланиш ҳолатлари қуйидагича баҳоланади:
➖ “Қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотлар қуриш эҳтимоли юқори ҳисобланади. “Сариқ” тоифадаги ҳудудларда ушбу ҳуқуқбузарликлар эҳтимоли ўрта даражада, “яшил” тоифадаги ҳудудларда эса паст даражада деб белгиланади.
Назоратнинг техник тартиби ҳам аниқ белгиланган. Жумладан, “қизил” тоифадаги ҳудудларда махсус дронлар ёрдамида ҳар чоракда камида бир марта мониторинг олиб борилади. “Сариқ” тоифадаги ҳудудларда эса махсус самолётлар ёрдамида ҳар олти ойда камида бир марта кузатув ўтказилади.
Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Д. Машарипов