s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 114

Huquqingizni bilib oling!

Штат қисқариши натижасида ходимлар ишдан бўшатилганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ ходимлар ишда қолдирилади.
Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда қуйидагиларга афзаллик берилади: 
➖ қарамоғида 2 ёки ундан кўп киши бўлган ходимларга;
➖ оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходим мавжуд бўлмаганларга;
➖ шу иш берувчида узоқ муддат иш стажига эга бўлганларга;
➖ малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ўқишни тамомлаган шахсларга;
➖ ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;
➖ ногиронлиги бўлган шахсларга;
➖ 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
➖ меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;
➖ атом объектларидаги авариялар оқибатида зарар кўрган шахсларга.
Xiva tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat 
ko‘rsatish markazi boshlig’i          A.Hasanov

Мавзуга оид