s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 456

Рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби жорий этилди

Ҳукумат қарори (570-сон, 08.09.2025 й.) билан “Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, электрон рецепт асосида тайинланадиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.

Тиббиёт ходимлари бемор маълумотларини тиббий ахборот тизими орқали “Электрон тиббий карта”га киритади ва электрон рецепт расмийлаштиради.

 

Рецепт шифокор томонидан электрон тасдиқланади, унга QR-код автоматик тарзда жойлаштирилади.

Шифокорларга ўзлари томонидан беморга электрон рецепт асосида тайинланган ва чакана реализация қилинган дори воситалари ҳаракатини кузатиб бориш имконияти яратилади.

Барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасига автоматик қайд этилади.

GURLAN TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI  M.Qo'zibayev

Мавзуга оид