s
Кеча қабул қилинган Президент фармонига (https://t.me/yuristlar_maslahati/8924) кўра, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер эгаларига ва фойдаланувчиларига ўзининг ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини 2027 йил 1 январга қадар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш имконияти берилмоқда.
Бу нима дегани 2021 йилгача туман ҳокимлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар исталган шаклда: доимий фойдаланиш, вақтинча фойдаланиш, ижара шаклида бериб юборилган. Энди мазкур шаклда берилган барча ерлар ижара шаклига ўтказилади. Ҳужжат ҳоким қарорига ва кадастр ҳужжатларига қараб қўйинг ижарадан бошқа шаклда бўлса, ҳаракатни бошлаш керак.
Агар домий фойдаланиш ижарага ўтказилса ижара муддати қандай бўлади?
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ижара ҳуқуқига ўтказилган ҳолларда ижара муддати ижара шартномаси тузилган санадан бошлаб қуйидагича этиб белгилансин:
➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва улар муассислигидаги юридик шахслар учун — 30 йил;
➖ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун — 25 йил. XIVA TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI A.ABDUSHERIPOV