s
Меҳнат кодексининг 4-моддаси (https://lex.uz/docs/6257288#6261538)2-қисмига асосан Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқе, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситишдир.
Бу ерда эътибор бериш керакки жамоа шартномасига аъзолигидан қатъий назар дейилган. Яъни касаба уюшмаси ҳам жамоа бирлашмаси ҳисобланади. Ҳодимнинг касаба уюшмасига аъзо эмаслигини рўкач қилган ҳолда жамоа шартномасида белгиланган қўшимча таътиллар бермаслик қонуннинг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади. Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Д. Машарипов