s
Негадир судларда даъвогар тараф маъмурий орган бўлганда даъво муддатининг сабабсиз ўтказиб юборилгани ҳолати инобатга олиниши қийин бўлади. Ер қонунчилигида ҳам ҳокимлар томонидан ер ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан судга мурожаат қилиш муддатини ўтказиб юборилганда ҳам шундай ҳолатларга дуч келамиз.
Ҳокимларни судга мурожаат қилишда даъво муддати қанча муддатни ташкил қилади?
Ер кодексининг 38-моддасига кўра, даъво муддати бир ойни ташкил қилади.
Келинг ер кодексининг 38-моддасини шарҳлаймиз. Моддага кўра, Ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли.
Этибор берилиши керак бўлган жиҳатлар. Мазкур модда талаби бўйича бу даъво муддати фақат Ер Книнг 36-модданинг 6 — 11-бандларига тегишли, бундан ташқари ер назоратини олиб борувчи ташкилот, масалан агроинспекция, орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Яъни бу ерда иккита талаб бор биринчиси ер эгасини огоҳлантириш иккинчиси, туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш.
Шу икки талаб ер назоратини олиб борувчи ташкилот томонидан бажарилгандан сўнг, Ҳоким бир ой муддатда судга даъво ариза критиши керак. бир ой муддатда критмаса даъво муддати ўтказиб юборилган ҳисобланади.
19.06.2015 йилдаги Олий хўжалик суди Пленумининг 282-сонли қарорига кўра Агар даъво муддати ўтган бўлиб, уни тиклаш ҳақидаги даъвогарнинг илтимосномаси қаноатлантирилмаса, суд даъвони рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилади. Мана гап нима ҳақида кетмоқда. Шу сабабдан ер низоларида ҳам даъво муддати борлигини ва у жуда қисқа бир ой эканлигини судяларга ҳам ер эгаларига ҳам эслатиб ўтмоқчимиз.
Xiva tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat
ko‘rsatish markazi boshlig’i A.Hasanov