s
МЖтК нинг 176-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари (2 060 000 сўм)дан етти бараваригача (2 884 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, юқоридаги моддада биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ЎТТИЗ КУН ИЧИДА солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, ҳуқуқбузарлик нарсаларини мусодара қилмасдан жавобгарликдан озод этилади.
Gurlan tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat
ko‘rsatish markazi bosh yuriskonsulti Sh.Po‘latov